Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ҳуқуқшунос кўмаги билан фуқарога “Ҳимоя ордери” берилди

Ҳуқуқшунос кўмаги билан фуқарога “Ҳимоя ордери” берилди

15 октябрь 2022 йил
146
0

Жиззах вилояти “Istiqlol Аvlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг USAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) томонидан молиялаштирилган “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида марказнинг  Жиззах шаҳри бўйича  ҳуқуқшуноси Хамраева томонидан Жиззах шаҳри, "Қалия"маҳалласида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган фуқаро Н.М оиласида турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ўтказиб келаётганлигини  маълум қилиб,  унга ҳуқуқий ёрдам беришни сўраган.

Фуқаронинг мурожаати марказ ҳуқуқшуноси ҳамда Жиззах шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда ўрганилиб, фуқаро Н.М.ни ҳимоя қилиш мақсадида унга “Ҳимоя ордери” берилиб, ушбу мурожаат юзасидан оиласида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу  эса ўзининг самарасини бериб ҳозирда ушбу оиладаги нотинчликга барҳам берилиб, оилада ўзаро бир бирларини тушуниб етишга эришилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар