Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ҳуқуқшунос томонидан 1200 га яқин аҳолига ҳуқуқий кўмак берилган

Жиззахда ҳуқуқшунос томонидан 1200 га яқин аҳолига ҳуқуқий кўмак берилган

31 октябрь 2022 йил
196
0

Жиззах вилояти “Istiqlol Аvlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг USAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) томонидан молиялаштирилган “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрига бириктирилган ҳуқуқшунос томонидан 2021 йил ноябрь- 2022 йил 30 октябрь холатига жами 1154 нафар аҳолига, шундан 83 нафар имконияти чекланганлар (23 нафар 1 груҳ, 22 нафар 2 груҳ, 4 нафар болаликдан ногирон, 6 нафар ногирон фарзандлари бор, 10 нафар ёшга доир ногирон, 4 нафар отаси вафот этган, 9 нафар боқувчиси йўқ,  5 нафар онаси ногирон) га, 48 нафар аёллар дафтарида ва 52 нафар ёшлар дафтарида рўйҳатда турган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Жами 240 нафари фуқарога уларнинг мурожаатидан келиб чиқиб, тегишли идораларга ариза матнини тайёрлашга кўмак берилган. Жойларга юборилган мурожаатлар ҳамкорлар томонидан кўриб чиқилиб, натижаси билан ижобий ҳал этилган. Жумладан,  35 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси, 2 нафари ходунок,  1 нафари хасса, 1 нафари болалар учун ногиронлик аравачаси,   5 нафари қўлтиқтаёқ, 12 нафари эшитиш мосламаси билан таъминланган. 36 нафар ёшларга контракт тўлови тўлаб берилиши, 35 нафар фуқарога моддий ёрдам берилиши ва 13 нафар фуқарога даволаниш учун маблағ ажратилишига эришилган.

Ҳимоя ордери берилиши тартиби билан қизиқиб муржаат этган 41 нафар фуқароларга ҳимоя ордерининг берилиши тартиб таомили тушунтирилган ва 26 нафарининг мурожаати асосида ариза ёзишга кўмаклашилиб, уларнинг ҳимоя ордери олишларига ёрдам берилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар