Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ҳуқуқшунос томонидан хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш борасидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Жиззахда ҳуқуқшунос томонидан хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш борасидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

22 апрель 2022 йил
465
0

Ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева томонидан хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш борасидаги навбатдаги учрашув Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишларни кенг жамоатчиликга етказиш, хотин-қизларимизга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева Олмазор маҳалласида жойлашган 2-сон умумтаълим мактаби мажлислар залида хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.Мазкур тадбирда жами 27  нафар хотин қизлар иштирок этди.

Тадбир жараёнида иштирокчиларга хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш борасидаги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 11.08.2021 йилги ПФ- 6277- сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 08.01.2021 йилги 2-сон қарори, шунингдекЎзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5116-сон қарори, ҳимоя ордери берилиши тартиби ҳақида ҳамда Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирдан сўнг ҳуқуқшунос томонидан 10 нафар фуқаролар индивидуал қабул қилиниб, уларнинг саволларига жавоб берилди ҳамда уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар