Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида 1000 дан ошиқ аҳоли жалб қилинган

Жиззахда “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида 1000 дан ошиқ аҳоли жалб қилинган

31 октябрь 2022 йил
146
0

Жиззах вилояти “Istiqlol Аvlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг USAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) томонидан молиялаштирилган “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрига бириктирилган ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева томонидан 2021 йил ноябрь- 2022 йил 30 октябрь холатига жами 1000 дан ошиқ аҳоли жалб қилинган ҳолда 38 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ушбу тарғибот тадбирларида 300 дан ошиқ аҳоли, шу жумладан эҳтиёжманд аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида индивидуаль суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Ўтказилган тадбирларда фуқароларга янги қабул қилинаётган қонун, қарорлар бўйича маълумотлар бериш билан биргаликда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларга берилган имтиёзлар ҳақида, ҳимоя ордери ва унинг берилиши тартиби ҳамда марказ ҳақида батафсил маълумотлар берилиб борилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар