Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

22 октябрь 2022 йил
176
0

Бундан 33 йил аввал 1989 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бу албатта халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлди.

"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!"

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Жиззах шаҳри бўйлаб тадбирлар давом этмоқда.

Сана муносабати билан Жиззах шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳар маьнавият маркази ҳамкорликда, шаҳримиз ҳудудида жойлашган 10- умумтаълим мактаби фаоллар залида маьнавий-маьрифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ёзувчилар уюшмаси раҳбари,  шаҳар ташкилотлари маьнавият ходимлари, шаҳар маданият ходимлари,  шаҳар халқ таьлими ходимлари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари С.Силлиев очиб берди.

Тадбир ҳарбий  оркестор жамоасининг чиқишлари билан бошланиб, жажжи ўқувчиларимиз иштирокидаги жамоавий хор чиқишлари билан давом этди.

Тадбир давомида ўз чиқишлари билан барчанинг диққат эътиборини жалб эта олган фаол ўқувчиларимиз ўзбек  тилини мадҳ этувчи шеърлар ўқишди, миллий рақслари билан томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар