Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » 1-СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: САМИМИЙ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

1-СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: САМИМИЙ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

30 июнь 2022 йил
244
0

Жиззах шаҳрида жойлашган Ёшлар инновацион марказида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида  30 - июнь "Ёшлар куни " муносабати билан Жиззах шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари К.Холмуродов иштирокида  "ШАҲАР ҲОКИМИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ" ўтказилди. Учрашувда шаҳримиздаги Президент мактаби ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактаби битирувчи ёшлари  иштирок этишди.

Тадбир давомида шаҳар ҳокими томонидан мактабни аъло баҳоларга битирган ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали топширилди.

Учрашувда битирувчилар юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек,  сектор раҳбари билан мулоқотда битирувчилар ўқишга кириш, имтиёзларга эга бўлиш, таълим муассаларида шароитларни янада яхшилаш, мавжуд имкониятларни кўпайтириш каби масалаларда фикр ва таклифлар билдиришди, туман раҳбари Комил Холмуродов ҳар бири юзасидан батафсил тушунча ва тавсиялар берди.

Учрашувлар эртамиз келажаги бўлган зукко ёшларга яна бир карра ўзларига бўлган ишончни орттиради ҳамда кейинги фаолиятида куч бағишлайди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар