Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Она тили – бу миллатнинг руҳидир...

Она тили – бу миллатнинг руҳидир...

22 октябрь 2022 йил
188
0

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

Ўзбек тили байрами муносабати билан шаҳримизда жойлашган Шароф Рашидов боғида шаҳар ҳокимлик вакиллари,  маънавият кенгаши аьзолари ва бир гуруҳ ёшлар вилоят ё зувчилар уюшмаси раҳбари М.Абдурахмонова ва ижодкор ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Даставвал учрашув Шароф Рашидовнинг Жиззах шаҳридаги ҳайкали пойига гулчанбар қўйиш билан бошланди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокимининг ўринбосари, ҳокимнинг давлат тили бўйича маслаҳатчиси, Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, ёзувчи ва ижодкорлар ўз ижод намуналари билан  фикр алмашдилар.

Ушбу ташкил этилган учрашув шаҳримиз бўйлаб ўтказилинаётган маьнавий-маьрифий тадбирларга уланиб кетди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар