Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Жиззахда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

29 март 2022 йил
222
0

Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси шу шиор остида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, вилоят бандлик, халқ таълими, мактабгача таълим бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор бугун ҳар қачонгидан-да юксак. Уларга сифатли таълим бериш, ҳаётини яхшилаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш билан бир қаторда иш билан таъминлаш, даромад топишлари учун шароит яратиб бериш ҳам энг муҳим вазифалардан бирига айланди.

Жорий йилнинг 4 март куни Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланиб бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида талаба-ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг қўшимча даромадга эга бўлишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасида мутасадди вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилган эди.

Мазкур тадбир давомида институт дизайн йўналиши талабалари томонидан кўргазмали чиқишлар ва мусиқий дастур намойиш этилди.

– Ўтказилган сўровномада 7 минг 900 нафардан ортиқ талабаларимиз иш билан таъминланиб қўшимча даромад топиш истаги борлигини билдирганди, – дейди институт ёшлар масалалари бўйича проректори Сарвар Назарқосимов. – Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида айнан ана шу сўровномада ишлаш истагини билдирган талаба-ёшлар таклиф этилган. Мазкур меҳнат ярмаркасини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, талабаларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг қўшимча даромадга эга бўлишлари учун шароит яратишдан иборатдир.

“Талаба ишга жойлашади” меҳнат ярмаркасида вилоят халқ таълими, мактабгача таълим, меҳнат ва бандлик бошқармалари, ҳунармандлар уюшмаси ва бошқа ташкилоталар ўзларида мавжуд бўлган 160 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

– Мазкур меҳнат ярмаркасида иштирок этиб, Ёшлар ишлари агентлиги Шароф Рашидов туман бўлимида ишлаш учун йўлланма олдим, – дейди ўзбек тили ва адабиёти факультети 3-босқич талабаси Гулҳаё Ғофурова. – Мен бундан жуда хурсандман.

– Педагогика-психология факультети 2-босқич талабасиман, – дейди Султон Абдулаҳатов. – Ўзим таҳсил олаётган Жиззах давлат педагогика институтининг “Медиа маркази”да ишлаш учун шартнома имзоладим.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси жараёнида брифинг ҳам ташкил этилди.

Унда институтда талаба-ёшларнинг таълим олиши, етук мутахассис ва илмли кадрлар бўлиб етишиб чиқишлари, илмий, амалий, жисмоний машғулотлар ўтилиши, бўш вақтларини кўнгилдагидек ўтказишлари ва дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва айниқса, улар бандлигини таъминлаш тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

– Айни пайтда институтимизда жами 20 минг нафарга яқин талба-ёшлар таҳсил олмоқда, – дейди институт ректори, профессор Шавкат Шарипов. –Уларнинг 5 минг 745 нафари, шундан 3 минг 553 нафари сиртқи бўлим, 2 минг 192 нафари магистратурада таҳсил олиш билан бир вақтда меҳнат фаолияти билан ҳам шуғулланаётган ёшлардир.

Меҳнат ярмаркаларини йил давомида ташкил этиш ва жорий йилнинг 1 августига қадар 595 нафар талаба-ёшнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар