Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳрида “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали 2022 йил 2-мавсумда қилинган ишлар юзасидан маълумот

Жиззах шаҳрида “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали 2022 йил 2-мавсумда қилинган ишлар юзасидан маълумот

05 октябрь 2022 йил
278
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳарда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган 2-мавсумда 120 та таклифлар билдирилди.

Белгиланган муддатларда ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб натижада 105 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинди. Овоз бериш жараёни якунига кўра 4 та ташаббус ғолиб деб топилди.

Жумладан:

  1. Жиззах шаҳридаги Халқ таьлимига қарашли 6-мактабни замонавий эшик ва дераза ромларига алмаштириш, иссиқлик қозонлари ва иссиқлик тизимини замонавий энергия тежамкорига алмаштириш, 10 та синф хонани замонавий жихозлаш (парта-стул, электрон доска) ҳамда Кимё-биология, физика лабаратория хоналарини жихозлаш. (таклиф ID рақами 0420600004, жами овоз 6178 та) 1 200.0 млн.сўм.

2.Жиззах шаҳридаги Жиззах давлат педагогика институти ўқувчилар турар жойидаги кроват, тумбочка, кийим жовони, китоб жовони, стол ва стуллар алмаштириш, эшик ва ромлари алмаштириш, ҳамма қаватларда ҳожатхоналар мавжуд лекин умумий канализацияга уланмаганлиги ва сув чиқмаслиги сабабли ишлатиш имконсиз. Шунинг учун ташқарида ҳожатхона қурилган ва фойдаланиб келинмоқда. ўқувчилар турар жойини тўлиқ таъмирлаш (таклиф ID рақами 0420600046, жами овоз 5968 та) 1 200.0 млн.сўм

3.Жиззах шаҳридаги A.Темур МФЙ Қорасой мавзесидаги хали умуман асфалтланмаган ички кўчаларни асфалтлаш хамда Жанка-2 кўчасини 490 м семент-бетон ётқизиш. (таклиф ID рақами 0420600012, жами овоз 5207 та) 1 200.0 млн.сўм

4.Жиззах шаҳар А.Темур МФЙ «Желли-ғулли» мавзесига оқава сув олиб келиш учун А.Темур МФЙ «Қорасой мавзесидан ўтган «Сангзор» дарёсининг чет қисмидан бетон дамба қуриб оқава сувни чиқариб, оқава сув келаётган ариқларни бетонлаштириш. (таклиф ID рақами 0420600008, жами овоз 4857 та) 1 200.0 млн.сўм таклифлар ғолиб бўлди.

2-мавсумда ғолиб бўлган ташаббусларни молиялаштириш учун барчасига ҳисоб рақам очилган Кенгаш қарорига асосон маблағлар молиялаштириш кўзда тутилган.

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да 2022 йилда жами бўлиб 15 222,3 млн. сўм шаклланди. Шундан  7 205,3 млн. сўм бюджет параметрига асосан ажратилган бўлса, 1 717,0 млн. сўм қўшимча манбаалар ҳисобидан, эркин қолдиқдан 870,0 млн сўм, ПҚ-197-сонли қарорига асосан қўшимча 5 430,0 млн сўм ажратилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар