Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори юзасидан олиб борилган ишлар ахбороти

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори юзасидан олиб борилган ишлар ахбороти

05 октябрь 2022 йил
176
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 23 декабрдаги 235-3-55-Q/21-сонли қарори қабул қилиниб Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича шаҳар штаби ташкил этилган.

Шаҳар ҳокимининг 2022 йил 3 июндаги 89-3-55-F/22-сонли фармойиши билан хар битта қурилишга мутассадидар қурилишни мониторинг қилиб бориш ва ахборотларни жамлаштириш учун бириктирилган.
Шахар штаби аъзолари шаҳардаги мавжуд қурилишлар устидан кунлик мониторинг олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2022 йил 22 январдаги
«2022 - 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-98-сонли қарори қабул қилинган бўлиб ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича доирасида Жиззах шаҳрида 25 та турли сохалардаги обьектларни қуриш таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги
“2022 - 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарориига асосан шаҳарда жами 51 та турли сохалардаги обьектларни қуриш таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.
Бугунги кунда «Обод маҳалла» дастури доирасида 16 млрд. 73 млн сўм маблағлар ажратилган бўлиб, шундан 8 млрд. 776 млн сўм республика бюджетидан, 3 млрд. 814 млн маҳаллий бюджетдан ҳамда 721 млн сўм тармоқ корхоналари хисобидан амалга оширлган.
Жиззах шаҳрида 2022 йил биринчи ярим йилликда ташабусли бюджет лойихаси асосида 11 та обеуктлар танловда қолиб бўлиб, буларнинг 10 тасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.
Бу ишларга 19 млрд. 486 млн сўм маблағ ажратилган.
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича шаҳар штаби томонида дастурлар доирасида 1 та обьектда сифатсиз ишлар аниқланган ва бартарф этилган.
Бугунги кунда ушбу обьектларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли қарорида белгила берилган топшириқларга асосан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар