Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида томонидан пресс-тур ташкил этилди

Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида томонидан пресс-тур ташкил этилди

24 декабрь 2020 йил
452
0

Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси тизимидаги “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси фаолиятига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турга ташриф буюрган оммавий ахборот воситалари вакилларига дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан эксперимент ўтказиш ишлари давомида Жиззах шаҳрида ташкил этилган Бошқарув сервис компаниялари фаолиятлари билан танишиб чиқдилар.

Шундан сўнг Жиззах вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси тизимидаги “Таъмирлаш - тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари негизида ташкил этилган “Тез коммунал хизмат” сервиси фаолияти 1184 диспетчерлик хизматилари орқали кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг ички иситиш тизимини яхшилаш борасидаги амалга оширалётган ишлар билан танишиб фаолиятини кўздан кечириб чиқдилар. 

Пресс-тур асосий мавзуси сифатида Жиззах вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси  бугунги кун ҳолатида амалга оширилаётган вазифалари ва теҳник имкониятлари билан тадбир қатнашчиларига маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида

Жиззах вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасига қарашли жами 19 та қозонхона бўлиб, уларда 48 та  қозонлар мавжуд.

2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида 9 та қозонхона 11 та қозонлар иш фаолият кўрсатди.

Ушбу қозонхоналардан жами 6 та кўп қаватли уйлар (112 та хонадон)  11 та бюджет ташкилотларига иссиқлик энергияси етказиб беради.

Жумладан:

Жиззах шаҳрида 4 та қозонхона(Марказлашган 1 та “Жиззахлик” маҳалласидаги  РК-2 қозонхонаси, 3 та локал қозонхоналар “Обод” махалласи РК-12, “Заргарлик” махалласи РК-14, “Калия” махалласи РК-15 қозонхоналар хизмат кўрсатади.

(6 та кўп қаватли уйлар 112 та хонадон ва 4 ташкилотга иссиқлик энергияси етказиб беради),

Туманларда:

Дустлик туманида 2 та қозонхона     (3 та ўрта мактаб, 1 та МТМга),

Зарбдор туманида 1 та қозонхона      (1 та ўрта мактабга),

Зомин туманида 1 та қозонхоналари (1 та тиббиёт коллежи)

Ғаллаорол туманида 1 та қозонхоналари (3 та Спорт зал, Тикув цех, ётоқхона биноси)га  хизмат кўрсатди.

“Кўп хонадонли уйларни иссиқлик таъминоти обьектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Жиззах вилояти филиали томонидан 2020 йилда Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласидаги марказлашган РК-14 қозонхонасининг қайта реконструция ишлари жараёнлари билан танишиб чиқдилар. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4565-сонли қарорига асосан 2020 йилда Жиззах вилояти бўйича 1 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 4,8 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Пудрат ташкилотини аниқлаш мақсадида тендер савдоси ўтказилиб, "TREST-5" МЧЖ пудрат ташкилоти ғолиб деб топилди ҳамда 4 871,4 млн.сўмлик шартнома имзоланди.

Ушбу маблағ ҳисобиданқуввати 7 МВт бўлган 1 та иссиқлик таъминоти объекти доирасида 2,3 км иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация ва реконтсрукция қилиш ишлари якунланган.

Ушбу ишлар натижасида жами 18 та уйнинг 568 та хонадони иссиқлик таъминотини яхшилаш ишлари якунланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар