Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар Зилол маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жиззах шаҳар Зилол маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

04 апрель 2022 йил
323
0

Яқиндагина ижтимоий тармоқлар орқали “JIZZAXLIK AYOL NEGA GERMANIYADAN FUQORALIK SO`RADI NACHOR QOLGAN AYOL” (таҳрирланмаган)  сарлавҳаси остида видеомурожаат тарқалган эди.

Шаҳар ҳокими топшириғи билан тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб суриштирув ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида маълум бўлишича видеомурожаатдаги фуқаро Ҳамроқулова Зулайхо Нишановна 1 нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга  Жиззах шаҳар, “Зилол” МФЙ, Мустақиллик кўча 12/23-уйда яшайди. Фарзанди болаликдан ногирон,   боқувчиси йўқ,  2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 285-сонли қарорига  асосан шаҳарнинг “Зилол” махалла фуқаролар йиғини  худудидан намунавий лойиҳа асосида қурилган кўп қаватли            (12-уйнинг 23-хонадони ) 15 йилга ипотека кредити имтёзли равишда ажратилган ва уй-жойининг бошланғич 25 фоиз тулови 42 299 432 сўм миқдоридаги маблағи Республика хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган.

Шунингдек мазкур оила “Темир дафтари”га киритилганлиги, 2021 йил фуқаро З.Хамракуловани ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида барча турдаги ёрдамлар (моддий ёрдамлар, тиббий ёрдамлар, озиқ-овқат маҳсулотлари)  мунтазам равишда берилган. (2021 йил август ойида фарзандига 500 минг сўм, 2021 йил декабрь ойида янги йил учун  800 минг сўм моддий ёрдам, 2021 йил давомида 2 марта 1080 минг  жами 2. 160. 000 сўм моддий ёрдамлар кўрсатилган.)

Фуқаро З.Хамракулова тадбиркорлик қилиш истаги билан мурожаат қилган, унга  Зилол маҳалласидан фарзандини қаровчига мухтожлигини инобатга олиб енгил конструкция ўрнатиши ва тадбиркорлик қилиши, ўзини ўзи банд қилиши учун шаҳар ҳокимининг қарорига кўра ер майдони ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 250-сон  «Моддий ёрдам ва кўмакка мухтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Қарорига асосан 2022 йил январь ойида Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарорига кўра Жиззах шаҳар “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан фарзандини даволатиш учун 10 000 000 ( Ўн миллион ) сўм маблағ ажратилганлигини, йил давомида фуқаро З.Хамрақулова Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан  доимий равишда ижтимоий қўллаб-қувватланиши фуқарога тушунтирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республика Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнининг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 декабрдаги 737-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан  нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш буйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузурида фуқаро З.Ҳамрақулованинг аризаси юзасидан ўтказилган мухокамада маҳалла фуқаролар йиғинлари, сектор вакиллари, банк ходимлари, мажбурий ижро ходимлари, шаҳар ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги масъуллари томонидан фуқарога мазкур қарор билан уй-жой билан таъминлаш буйича таклиф берилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар