Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Мен ҳақиқатга ишонаман

Мен ҳақиқатга ишонаман

28 июль 2022 йил
96
0


 Мелибоев Лазизбек Раззоқ ўғли - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлими “Ўратепалик” маҳалласи ёшлар етакчиси лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Мен, Мелибоев Лазиз 1999 йил 5 январда Жиззах шаҳрида туғилганман. 2017 йил Жиззах шаҳридаги “Транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи”нинг транспорт йўналиши соҳасини тамомладим. Шу йили Жиззах Политехника институтининг Қурилиш йўналиши факультетига тўлов шартномаси асосида ўқишга қабул қилиндим. Талабалик давримда институтда ўқиш учун тўланадиган тўлов пулини топиш, ота-онамга ёрдам сифатида Жиззах шаҳридаги чойхона ва савдо марказларида меҳнат қилдим.

2020 йил октябр ойидан бошлаб қурилиш соҳасида фаолият кўрсатадиган масъулияти чекланган жамиятда қурилиш-муҳандиси ёрдамчиси вазифасида меҳнат қилдим. Иш фаолиятим давомида турли хил машаққатларни бошдан кечирдим.

Ёшлар ишлари агентлигига келишимга қадар уч ой ишсиз юрдим. Шу вақт мобайнида пулсизликдан, ишим юришмаётганидан жуда кўп қийналдим ва ҳар бир нарсанинг қадрига етишни ўргандим.

 Ижтимоий тармоқлар орқали иш излашга ўтдим, vacancy.argos.uz сайти орқали ўзимга тўғри келадиган бўш иш ўрнини қидирдим ва кўзим Ёшлар ишлари агентилиги Жиззах шаҳар бўлими, “Ўратепалик” маҳалласи ёшлар етакчиси лавозимига тушди. Ушбу лавозимга ишга қабул қилиш учун белгиланган тартиб билан танишиб чиқдим ва омадимни синаш учун ўз аризамни топширдим.

Суҳбатга чақиришди. Билимимни синашди. Ишли бўлдим. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайти орқали ариза топширган вақтим, бошқалар қатори бу тизим шаффоф эмас, деб ўйлаган эдим, аммо вақт ва ҳаракатлар фикримни ўзгартирди. Энди мен ишонч билан айта оламанки, бу тизим тўлақонлича шаффоф. Чунки, рақобатдошларим мени назаримда, мендан анча кучли ва “таниш билишлари” кўпроқ эди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентилиги ва унинг филиалларидаги ишлар, жараёнлар шуни исботламоқдаки, очиқлик, ошкоралик, билимга эътибор, бугунги куннинг энг масалаларидан биридир. Очиқ мустақил танловлар келгусида қобилиятли ва билимли инсонларни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда асосий ролни ўйнайди, деб ишонаман.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар