Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » 30 мартга келиб Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

30 мартга келиб Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

30 март 2020 йил
126
0

2020 йил 30 март соат 11:00 ҳолатига Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
Коронавирус билан касалланган шахслар билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг махсус боксларида тиббий назоратда қолган 5 нафар фуқаронинг яна 1 нафарига кеча таҳлилида коронавирус инфекцияси аниқланмагани учун уйига жавоб берилди.
Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг махсус боксларида 4 нафар фуқаро тиббий кузатувда қолмоқда. Бугун яна 3 нафар фуқаронинг карантин назоратидан чиқарилиши ва назоратда қолувчи бир нафар фуқаро карантин муассасаси мақсадида ташкил этилган вилоят тери-таносил касалликлар диспансерига ўтказилиши режалаштирилган.
Шу кунгача хорижий давлатлардан вилоятимизга келган 1843 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 678 нафари назоратдан чиқарилди. Назоратда қолган бошқа фуқароларнинг 845 хонадонида 5272 нафар оила аъзолари билан уй шароитида карантинга олинган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш

бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар