Жиззах шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Оналбоев Хусниддин Тагаевич
2021 йил 03 мартдан Жиззах шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
1971 йил 25 октябрда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида таваллуд топган.
Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1993 й. Жиззах политехника институти (кундузги)ни тамомлаган. Мутахассислиги саноат ва фуқаролар қурилиши. Оилали. 3 нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1988-1993 йй. - Жиззах политехника институти талабаси
1993-1997 йй. - Мирзачўл тумани хўжалик ҳисобидаги 4-сонли қурилиш бошқармасига қарашли 2-сонли участка бошлиғи, бошқарма бошлиғининг таъминот масалалари бўйича ўринбосари
1998-2000 йй. - “Жиззахбалиқ” очиқ турдаги акциядорлик жамиятига қарашли 2-сонли балиқчилик звеноси бошлиғи
2000-2002 йй. - “Жиззахгазтаъминот” шуъба корхонаси “Мирзачўлгазтаъминот” идораси иш юритувчиси, идора бошлиғи
2002-2006 йй. - Мирзачул тумани ҳокимининг саноат, савдо ва маиший хизмат, қурилиш, уй-жой, коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа масалалари бўйича ўринбосари
2006-2007 йй. - “Мирзачултумангаз” филиали директори вазифасини бажарувчи
2007-2007 йй. - “Жиззахшаҳаргаз” филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи
2007-2011 йй. - “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Жиззах вилояти шаҳар ва туман газ филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи
2012-2013 йй. - Жиззах вилояти “Сувоқава” ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи
2016-2016 йй.-“Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Жиззах вилояти газ таъминоти бошқармаси катта диспетчери вазифасини бажарувчиси
2016-2016 йй. - “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Жиззах вилояти газ таъминоти бошқармаси катта диспетчери
2016-2017йй. - “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Жиззах вилояти газ таъминоти бошқармаси газни ҳисобга олиш ва сотиш ҳамда автоматлаштирилган бошқарув тизими хизмати улгуржи истеъмолчиларга газ сотиш ва ҳисобга олиш ҳамда ФОССА программаси бўйича 2-тоифали муҳандиси
2017-2019 йй.- Жиззах вилояти буйича газ таъминоти филиали, бош мухандиси
2019-2021 йй. - “Жиззахнефтбаза” унитар корхонаси “Ержар” филиали директор ўринбосари
2021 й.ҳ.в. - Жиззах шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
Жиззах шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуи масалалари бўйича ўринбосари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорларига мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади.
Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;
Жиззах шаҳарда халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
Шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;
Пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;
Муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;
Кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларини амалга ошириш;
Аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатдан тозалаш тизими билан таъминлаш;
Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради. (ВМ-123-сон 27.04.2016 й.)
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш; (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)
Уй-жойлар қурилиши бўйича қабул қилинган Дастурларнинг Жиззах шаҳрида ижро этилишини назорат қилиш, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи буюртмачи ва пудрат ташкилотларини мазкур йўналишда ишларини ташкиллаштириш.
Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича комплекси фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Жиззах шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишлитуман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилади ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Қуйидаги шаҳар ҳокими бошчилигидаги комиссиялар ишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:
- Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Жиззах шаҳар комиссияси. (ПҚ-3012-сон 26.05.2017 й.)
- Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлашни мувофиқлаштириш Жиззах шаҳар комиссияси.
(Ҳар йили тасдиқланадиган куз-қиш мавсуми қарорига асосан) - Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи Жиззах шаҳар комиссияси. (ПҚ-2435-сон 20.11.2015 й.)
- 2017-2019 йиллар давомида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини амалга ошириш бўйича Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий ишчи комиссияси. (ПҚ-2853-сон 27.03.2017 й.)
Жиззах шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги шаҳар комиссиялари:
- Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича шаҳар комиссияси (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)
- Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш шаҳар комиссияси (ПҚ-2910-сон 20.04.2017 й.)
- Кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштитриш ҳамда мониторинг қилиш бўйича шаҳар комиссияси (ПҚ-2922-сон 24.04.2017 й.)
- Аҳоли пунктларини комплекс қурилишини назорат қилиш шаҳар комиссияси (ВМ-41-сон 12.02.2009 й.)
- Ёнғин хавфсизлиги бўйича шаҳар комиссияси. (ВМ-708-сон 11.09.2017 й.)
- Йўл ҳаракати хавсизлигини таъминлаш шаҳар комиссияси (ВМ-471-сон 10.12.2001 й.)
Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:
1 |
Шаҳар қурилиш бўлими |
2 |
“Ўзбектелеком” АК шаҳар филиали |
3 |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси |
4 |
вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали шаҳар участкаси |
5 |
“Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ шаҳар бўлими |
6 |
Шаҳар “Сувоқова” ДУК |
7 |
Шаҳар “Тоза худуд” ДУК |
8 |
Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси |
9 |
Шаҳар автомобиль йўллари ҳудудий бўлими |
10 |
“Жиззах нефт базаси” МЧЖ шаҳар шахобчалари |