“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан бугунги кунга келиб, фуқароларга 103 турдаги хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қарашли“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва ходимлари томонидан бугунги кунга келиб, фуқароларга 103 турдаги хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилиб келмоқда.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган шахслар ёки болаларга, тайзиқ ва зўровонликка учраган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларга, етим болалар ва ота-она қарамоғидан махрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болаларга, ота-оналиқ ҳуқуқидан махрум этилмасдан фарзандлари олиб кетилган ота-оналарга, вояга етмаган (18 ёшгача бўлган) оналар ва оталарга, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ва оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахсларга юқорида кўрсатиб ўтилган хизмат ва ёрдамларни кўрсатиб боради.
Шу билан бир қаторда,кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторияларга жойлаштириш ,тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини аёлларни реаблитатция қилиш ва мослаштириш республика марказига жойлаштириш, ”Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган аҳолига моддий ёрдамлар ажратиш билан ҳам шуғулланади.
Фуқаролар ушбу турдаги хизматлардан фойдаланиши учун “Инсон” маркази ёки ўзи яшаб турган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимга мурожат қилишлари мумкин.
Маматкулов Наби Фарходович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Жиззах шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар
маркази директори