Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади!

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади!

05 декабрь 2021 йил
279
0

Ҳар йили бўлгани каби бу йил ҳам “3 декабрь Халқаро ногиронлар куни” сифатида шаҳримизда кенг нишонланмоқда. Байрамда мутасадди ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларимиз холидан хабар олинмоқда.

Шундай савоб ишни мақсад қилган Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари шаҳардаги 130 дан зиёд ногиронлиги бўлган фуқароларимиз холидан хабар олди.

Фуқароларимизга шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан 7 хилдаги рўзғор учун зарур озиқ овқат маҳсулотлари беғараз тарқатилди.

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Халқимизга хос бағри кенглиги, меҳрибонликдан беихтиёр фахр-ифтихор туясан киши. Меҳрни ҳамма нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни юксалиб келаётир.

Бугун кечагидан-да кўпроқ оқибатли бўлайлик. Зеро, инсондан меҳру муҳаббат, одамийлик қолгусидир.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар