Жиззах шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Жиззах шаҳрида аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилган
Жиззах шаҳрида 2024 йилда барча йўналишларда 12353та, шундан 5 793таси доимий, 6 560тасивақтинчалик фаолият ҳисобига яратилиши белгилаб олинган.
Жорий йилда яратиладиган ишчи ўринларини чораклик ва ойлик прогноз кўрсаткичлари тармоқлар кесимида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Хусусан:
1-йўналиш: Хизмат кўрсатиш соҳасида жами 7532та, шундан, 3 113 та доимий, 4 419 та вақтинчалик фаолиятҳисобига иш ўрни яратилади.
2-йўналиш: Тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2 216та ҳудудий инвестиция лойиҳаларни ишга туширилиши ҳисобига яратилади.
3-йўналиш: Қурилиш соҳасида 2 605 та, шундан 464таси доимий ва 2 141 таси вақтинчалик фаолиятхисобига янги иш ўринлари яратилади.
Мақсадли дастурлар доирасида иш ўринларининг 2 111нафари (17,1%) 1-чоракда, 3 472нафари (28,1%) 2-чоракда, 5 004 нафари (40,5%) 3-чоракда ва 1 766нафари (14,3%)4-чоракда яратилиши кўзда тутилган.
Натижада, шаҳарда йил бошига ишсизлик даражаси6,2фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йил якуни билан шаҳарни ишсизликдан холи худудга айлантирилади.
2024-йилда шахарда жами 12 353та иш ўрин яратилиш белгиланган бўлиб, 2024 йил якуни билан 12 975 та (105%) иш ўринлари яратилишига эришилди.
2023 йилда 1575 минг нафар банд бўлмаган фуқароларни қамраб олиш қувватига эга бўлган 2 такасбий таълим муассасаси, жумладан 1 та“Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда 1 та Архитектура ва қурилиш техникуми қошидаги қурилиш сохасига малакали касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилган.
Жорий йилда меҳнат бозори таҳлил қилинганда талаб юқори бўлган 32 турдаги касблар бўйича 2038 минг нафардан ортиқ меҳнат бозорига талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш белгилаб олинган.
Меҳнат органлари йўлланмалари асосида 2024 йил январь-октябр ойлари давомида 1443 минг нафар (шундан, ёшлар 546нафар, аёллар 568нафар, 55 нафар аёллар дафтари,10 нафар ёшлар дафтари) иш билан банд бўлмаган фуқароларкасб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқишга мурожаат қилинган, шундан 1154 нафари ўқитишга жалб этилди. Жумладан, 455 нафар Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази, 23 нафар Жиззах шаҳридаги “Архитектура ва қурилиш” техникумида, 72 нафар “Устоз-шогирд” аънанаси бўйича, 604 нафари эса нодавлат таълим муассасалари касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқишга жалб қилинган. Бундан ташқари мономарказда банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш сифатини ошириш мақсадида хорижий мутахассислар иштирокида 5 та йўналишларда 274 нафар тингловчиларга дарслар олиб борилган. Жалб этилган Туркиялик мутахассислар йўналлишлар кесимида.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли буйруғи асосида, "Ишга марҳамат" мономарказларидаги 10 нафар ўқитувчилар VTT (Vocational Training Teams) дастури бўйича Корея Республикасининг Гуангжу шаҳрига малака оширишга юборилган эди. Унда Жиззах шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказининг "Пайвандловчи" касби муҳандис-устаси Шакиров Шавкат ҳам малака ошириб қайтди.
2024 йил йил давомида банд бўлмаган фуқароларнинг қарийб 319 нафари ўқишни тамомлаган. Ўқишни тамомлаганларнинг 315 нафари (99%) бандлиги таъминланган, қолган 4 нафари уйида бола тарбияси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 30 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга жалб қилиб ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилмоқда.
Жорий йилнинг январ-октябр ойлари давомида шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 346 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар вақтинчалик, мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. Жамоат ишларига жалб қилинганларнинг 208нафарини аёллар, 61 нафарини ёшлар ташкил қилмоқда.
Жамоат ишларига жалб қилинганларга Жамоат ишлари жамғармасидан 387,0 млн.сўммиқдорида иш ҳақи тўлаб берилган.
Жамоат ишларига юборилганларнинг 238нафари шаҳар, туман, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш, 27 нафари дарахт экиш ва парваришлаш, 7 нафаритиббий патронаж ишларига, 7 нафари жамоат ишлари ёрдамчиси ва 67 нафари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритувчи сифатида жалб қилинган.
2024 йилнинг январ-октябр ойларида 4738нафармурожаат қилган фуқароларга бандлик хизматлари кўрсатилган. Жумладан:
2690 нафар фуқаролар йўлланма орқали ташкилотлардаги бўш ва квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштирилган;
726 нафар ишсизларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 14,7 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган;
927 нафар ишсизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 127,9 млн сўммаблағ молиялаштириб берилган.
10 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилиб, уларга 41 миллион 671 минг ишсизлик нафақаси тайинланиб тўлаб берилган, 720 нафармурожаат қилган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.
Шаҳар ҳокимларининг қарорларига асосан 2024 йилда шаҳар бўйича 99такорхона ва ташкилотларда 265таиш ўрни аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун захираланган квота иш ўринларига банд қилинган.
2024 йил 10 ой мобайнида “Сайилжойи” МФЙда 20 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга ҳоким ёрдамчиси тавсиянома асосида тижорат банки томонидан 341млн.сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. “Aёллар дафтарида”, “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 нафар ишсиз кам таъминланган фуқароларга 10 млн.сўмлик субсидия маҳсулотлари берилган. Шу қаторда “А.Темур” МФЙда 40 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга ҳоким ёрдамчиси тавсиянома асосида тижорат банки томонидан 804 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди.“Aёллар дафтарида”, “Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ишсиз кам таъминланган фуқароларга 25 млн.сўмлик субсидия маҳсулотлари берилган.
8. 4 ва 5-тоифага киритилган туманлар учун берилган солиқ ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ва эришилган натижалар тахлили.
9. Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ёшларни, айниқса ногиронлиги бўлган ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишларини ўрганиш.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 596-сонли қарорида белгиланган топшириқларни ижро этиш тўғрисида“ги 307-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида жойлашган “LUXE TURON SAVDO“ mas'uliyati cheklangan jamiyat хамда “LUSTROUS“ mas'uliyati cheklangan jamiyatларга касаначилик билан шуғулланаётган Ижтимоий реесртда ҳамда Аёллар дафтарида турувчи 34 нафар хотин-қизларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун жами 336 600 000 сўм, ҳунармандлар уюшмасига аъзолик бадаллари учун 54 нафар фуқароларга 55 080 000 сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилди.
2024 йил 12-ойи давомида барча йўналишларда 12353таишчи ўринларини яратиш режалаштирилиб, мазкур яратилиши белгиланган иш ўринларини ойма-ой ҳамда соҳалар ва ҳудудлар кесимида ишлаб чиқилган.
Дастур доирасида январь-декабр ойларида 12353таиш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда 12 975 тагаёки 105% га бажарилади (622та ортиғи билан).
Гадоев Олмос Норпулатович
Жиззах шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи