Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган устувор вазифалар бўйича жойларда ўрганишлар давом этмоқда

Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган устувор вазифалар бўйича жойларда ўрганишлар давом этмоқда

28 февраль 2024 йил
207
0

Жорий йилнинг 16 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган устувор вазифалар тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган ҳар бир топшириқ ва вазифалар мазмун-моҳиятини жойларда ҳокимларга ҳамда сектор раҳбарларига тушунтириш ишларини ташкил этиш ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

Ушбу топшириқ юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши устидан парламент назорати амалга ошириш юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган ўрганишлари учун Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 4031–IV/КҚ-679–IV-сонли Қўшма қарори билан Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларидан иборат таркибда ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида гуруҳлар тузилди.
Шу мақсадда Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда 28-феврал куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги биносида юртимизда амалга оширилаётган ислохотлар ва қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун мохиятини аҳолига етказиш, худудларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойига чиққан холда ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси Ў.Ўрозбоев, ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Н,Холматов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси М,Тиркашева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси З.Акрамова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси М.Ўразалиева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси Ф.Нигматовалар иштирок этишди. Шаҳардаги иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция даражаси, солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси, солиқ тушумлари прогнози бажарилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатини тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари фаолияти мисолида ўрганилди. Хусусан, 2024 йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобига ҳудудий ялпи ички маҳсулотнинг камида 6 фоиз ўсишини таъминлаш, саноатда таннархни 15 фоизга камайтириш, корхоналарда қўшилган қийматни ошириш, янги имкониятларни ишга солиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини ўрганиш, шаҳарда харидлар ва логистикани такомиллаштириш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва рақамлаштириш орқали харажатларни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, хусусийлаштириш дастурларининг ижросини таъминлаш, хусусан Ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш ҳамда давлат активларини сотишда белгиланган тушумларни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурининг бажарилиши, фуқароларни касб-ҳунар ва тилга ўргатиш, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар