Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди

Жиззахда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди

16 декабрь 2022 йил
115
0

Жиззах шаҳар  иккинчи сектор ҳудудидаги Алишер Навоий маҳалла фаоллари учун шаҳар прокурори, иккинчи сектор раҳбари М.Маматов ҳамда маҳалла ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни бугунги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни билан яқиндан таништириш, ҳудудда юзага келган муаммоларни биргаликда ҳал қилиш мақсадида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда сўзга чиққан прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари, ҳокимлик вакиллари ва бошқа мутасаддилар аввало юртимиз тинчлиги, кишилар ҳотиржамлиги, хонадонлар осойишталиги борасида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Мазкур йиғилиш давомида маҳалла фуқаролари коммунал хизмат, таълим, соғлиқни сақлаш, хотин-қизлар масаласи, ишсизлик билан боғлиқ саволларига батафсил жавоб олишди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар