Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах вилояти: Республика идоралараро ишчи гуруҳи аниқлаган камчиликлар уч ойда тўлиқ бартараф этилади

Жиззах вилояти: Республика идоралараро ишчи гуруҳи аниқлаган камчиликлар уч ойда тўлиқ бартараф этилади

18 апрель 2022 йил
194
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлигининг бир ҳафталик ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

Президентимиз топшириғи асосида Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, қонунбузарликларга қарши курашиш, вилоят, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти ҳамда давлат дастурларининг ижросини таъминлаш борасида Жиззах вилоятида амалга оширилган ишлар бир ҳафта давомида ўрганилди. 

Республика Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги масъуллари ҳамда Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, бошқарма ва ташкилотлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаев шаҳар ва туманлардаги секторлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, криминоген вазиятни юмшатиш борасида амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликларҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турганларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишлари чораларини кўриш, инвестиция ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиш билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов ҳамда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновлар томонидан “қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда олиб борилиши лозим бўлган ишлар, жамоат хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жиноят муҳокамаларини самарали ташкил этиш, ички ишлар органларининг бошқа секторлар билан ҳамкорлиги, қонунбузарликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган шахслар билан профилактик ишлар олиб бориш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга барҳам бериш, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний овга барҳам беришда йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди. 

Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашган раҳбарлар лавозимларидан озод этилиб, яна бир қанча масъулларга интизомий чоралар кўрилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, мазкур тадбирда шаҳар ва туманлардан давлат идораларига йўлланаётган ариза ва шикоятлар секторлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этишда камчиликларга йўл қўяётганлар жиддий огоҳлантирилди. 
Бундан ташқари, йиғилишда ишчи гуруҳ вакиллари вилоят ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир қатор тезкор тадбирлар ўтказганлиги натижасида 42 та жиноят фош қилинган, 1,1 килограмм наркотик моддалар ҳамда ноқонуний сақланаётган 5 та ов қуроли, 54 та совуқ қурол олиб қўйилганлиги, йўлларда қоидабузарликлар содир этганларга тегишли 693 та автоулов жарима майдонларига олиб келиб қўйилганилиги очиқланди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, ушбу йиғилишда секторлар фаолият натижадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини маҳаллий бюджет ҳисобидан қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди. 

Вилоят ҳокимлигида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлиги аҳволини ўрганишга қаратилган йиғилиш муҳокамаси якунида Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни уч ой муддатда бартараф этиш шартлиги қайд этилди. Бу борада мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилиб, тегишли топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар