Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ҳуқуқшуноснинг навбатдаги хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш борасидаги учрашуви Жиззах шаҳри Зилол маҳалласида бўлиб ўтди

Ҳуқуқшуноснинг навбатдаги хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш борасидаги учрашуви Жиззах шаҳри Зилол маҳалласида бўлиб ўтди

23 апрель 2022 йил
312
0

Ҳуқуқшунос Г.Ҳамраеванинг навбатдаги хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш борасидаги учрашуви Жиззах шаҳри Зилол маҳалласида жойлашган 29-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишларни кенг жамоатчиликга етказиш, хотин-қизларимизга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида амалга оширилган бўлиб, ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева тадбир иштирокчиларга хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш борасидаги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотлар берди ҳамда мазкур йўналишда вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тухталиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 08.01.2021 йилги 2-сон қарори, шунингдекЎзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5116-сон қарори, ҳимоя ордери берилиши тартиби ҳақида ҳамда вилоят даги “Истиқлол авлоди” ижтимоий- иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида 12 нафар фуқаролар билан индивидуал суҳбатлашиб, уларнинг саволларига жавоб берилдиҳамда уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар