Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда маҳаллий Кенгашлар фаолиятида депутат аёллар ўрни муҳокама қилинди

Жиззахда маҳаллий Кенгашлар фаолиятида депутат аёллар ўрни муҳокама қилинди

26 октябрь 2022 йил
122
0

Жиззах вилояти Ёшлар инновацион марказининг анжуманлар саройида “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятида депутат аёлларнинг ўрни” мавзусида анжуман ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги барча аёл депутатлар, котибият мудирлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Маълумки, жорий йилнинг 8-9 сентябрь кунлари  Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити бўлиб ўтди.

Саммитда инқирозли вазиятларни ҳал этишда тенглик, адолат ва барқарорликка асосланган гендер масалаларига жавоб берадиган парламентни шакллантириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Шундан келиб чиқиб, тадбирда сўнгги беш йилда жамият ва давлат ишларини бошқаришда хотин-қизларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таъкидланганидек, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди.

Айни пайтда Жиззах вилоятида 389 нафар депутат фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 91 нафарини аёл депутатлар, 3 нафари сенаторлар, 4 нафари парламент қуйи палатаси депутатларини ташкил этади.

Бугунги кунда вилоятда бошқарув лавозимларида, маҳаллий Кенгашларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг улуши салмоқли даражада ошди. Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда 44 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди.

Вилоятда хотин-қизлар сони 714 067 (49,6%) ташкил этиб, шундан раҳбар ва ижтимоий фаол аёллар 1 720 нафар, бандлиги таъминланган аёллар 78 836 нафар, узоқ муддатга ишлаш учун кетган аёллар 5 236 нафар, имтиёз билан ОТМга кирганлар 499 нафар, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари 4 920 нафар, Аёллар дафтарига киритилганлар 21 723 нафарни ташкил этади.

Давра суҳбатида иштирок этган маҳаллий Кенгашларнинг хотин-қизлардан иборат депутатлари мавжуд муаммолар ечимида ташаббус кўрсатиши, муаммоларнинг ечимларини маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари томонидан қабул қилинадиган қарорларда акс эттириб, уларнинг ижросини амалга оширишда депутатлик ваколатини самарали қўллаши лозимлиги тўғрисида масалаларга урғу берилди.

Ўз навбатида, иштирокчилар томонидан ушбу вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар