Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда Сенат аъзолари билан учрашувлар давом этмоқда

Жиззахда Сенат аъзолари билан учрашувлар давом этмоқда

19 октябрь 2022 йил
133
0

Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида сенаторларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш, шунингдек, Сенат қарорлари ижроси ва аҳолидан тушган мурожаатларни жойида ўрганиш мақсадида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари вилоят болалар кўп тармоқли шифохонаси бош шифокори Холида Алимова, касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси Нусратилло Пардаев, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари, доимий асосда ишловчи сенатори Рисқул Сиддиқов, Жиззах шаҳридаги “Умид” мактаб-интернати директори Санобар Суярова иштирокида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Жумладан, Зомин, Арнасой туманлари ва Жиззах шаҳрида Сенат аъзолари билан ташкил этилган учрашувларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят, шаҳар туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, Оила ва хотин-қизлар, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқарма, бўлимлари раҳбар ва ходимлари, шаҳар ва туманлардаги қишлоқ, маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари, ҚФЙ, МФЙ раислари, оқсоқоллари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунларни кўриб чиққан эдик, – дейди Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари, доимий асосда ишловчи сенатори Рисқул Сиддиқов. – Жойларда ўтаётган учрашувлар чоғида Ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми экани, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунига ва Фуқаролик кодексига мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартишлар киритилаётганлиги ва мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар махсус қонун, яъни “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинаётгани ва бошқа масалалар юзасидан маълумотлар берилмоқда.

Учрашувлардан сўнг Сенат аъзолари Зомин туманидаги Ҳамид Олимжон номли, Арнасой туманидаги “Ғолиблар” ҳамда Жиззах шаҳридаги “Қалия” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, пенсия таъминоти, кадастр ҳужжатлари, ер ажратиш масаласи, банк кредит маблағлари ажратишдаги нохолислик, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа ижтимоий мурожаатларни диққат билан тинглади, кўтарилган масалалар жойида ўрганилиб, ушбу муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилиб, ижросини назорат қилиш маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасига юклатилди.

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари билан учрашувлар давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар