Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Жиззах шаҳар ҳокимининг халққа мурожаатига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Жиззах шаҳар ҳокимининг халққа мурожаатига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

15 декабрь 2021 йил
1 001
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий Мажлиси Сенати томонидан жорий йилнинг 10-20 декабрь кунлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларини ўтказиш тавсия этилиб, унда ҳокимларнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режалар бўйича мурожаат қилишлари белгиланди.

Белгиланган торшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 14-декабрь куни Жиззах шаҳридаги “Sambhram” университети биносида Жиззах шаҳар ҳокими Холмуродов Комил Адҳамовичнинг халққа мурожаатига бағишланган халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия аввалида шаҳарда фаолият олиб бораётган ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари тадбиркорлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Алимова Холида Рауфовна, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибият мудири Каримова Нодира Ҳазратовна, Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари Умаров Шухрат  Хабибович, Одилов Фарход  Эргашевичлар иштирок этди.

Бундан ташқари, сессияда Жиззах шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги масъул ҳодимлари, шаҳардаги корхона, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партияларнинг шаҳар Кенгашлари раислари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар фаоллари, мураббийлар, ёшлар,оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Сессияда шаҳар ҳокими К.Холмуродовнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режаларига бағишланган ҳалққа мурожаати тингланди.

Шаҳар ҳокими ўз нутқида камбағалликни қисқартириш, саноат, шаҳар инвестицион салоҳияти, қурилиш  индустрияси ва металлургия, автомобилсозлик  ва машинасозлик, ободонлаштириш, таълим, мактабгача таълим, тиббиёт,  каби соҳалардаги ижобий фаолиятни алоҳида қайд этди.

Шунингдек, мурожаатда таълим, шаҳарсозлик, коммунал соҳа йўналишларидаги камчиликлар, олиб борилаётган ишларни кучайтириш зарурлигига танқидий тўхталиб ўтилди.

Мурожаат юзасидан Сенаторлар, вилоят депутатлари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар.

Сессия якунида мухокама этилган масала юзасидан депутатлар кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Мурожаатдан сўнг, журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Брифингда журналист ва блогерлар  ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этишди.

ОАВ вакиллари томонидан берилган “Яшил макон”, ички кўчаларга автобус масаласи, йўлларни таъмирлаш, талабалар учун турар жой қурилиши, жиноятчиликни олдини олиш ва коммунал соҳа билан боғлиқ саволларга жавоблар тингланди.

Бўлиб ўтган мурожаат ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар