Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қирқинчи сессиясида қандай масалалар кўриб чиқилди?

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қирқинчи сессиясида қандай масалалар кўриб чиқилди?

26 март 2022 йил
617
0

Жорий йилнинг 25 март  куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси Жиззах шаҳар маҳалла бўлими мажлислар залида бўлиб ўтди.

Сессия ишида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим бошлиқлари, шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияси давомида депутатлар томонидан кун тартибидаги 3 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб депутатлар томонидан,

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-IV-сон қарори ижроси тўғрисида

-Жиззах шаҳрида 2022 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида.

-Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2022 йил 5 январдаги
“Жиззах шаҳар ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2022 йилда солиқ ставкасига қўлланиладиган коэффициентни тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-36-2-3-55-K/22-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар. Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши Котибияти

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар