Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида янги иссиқлиқ қозонхонаси қуриб битказилмоқда

Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида янги иссиқлиқ қозонхонаси қуриб битказилмоқда

19 октябрь 2022 йил
365
0

Юртимизга қиш яқинлашиб, кунлар совий бошлади. Ёғингарчилик кунлар яқинлашгани сари аҳолида иссиқлиқ манбаига бўлган талаб ошиб, муаммолар юзага кела бошлайди. Ана шундай муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов шаҳарнинг  Иттифоқ маҳалласида бўлди.

Шаҳар ҳокими Иттифоқ маҳалласида жойлашган 31 та кўп квартирали уй-жойлардаги 1215 та хонадонни иссиқлик таъминоти билан таъминлаш, аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида умумий қиймати 15.1 млрд.сўмни ташкил этувчи 5.8 п/м узунликдаги тармоқ, замонавий ЛК-8 (локал) қозонхона қурилиш ишлари билан танишди. Айтиб ўтиш жоизки, замонавий қозонхона яқин кунларда фойдаланишга топширилиш арафасида.

Шунингдек, ушбу маҳаллада 2022 йилда кўп квартирали уй-жойлар атрофида 3460 м2 асфалт ва бетон қопламалари билан қопланган.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар