Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтган темир йўл устидан қачон йўл ўтказмаси қурилиши маълум бўлди

Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтган темир йўл устидан қачон йўл ўтказмаси қурилиши маълум бўлди

29 март 2022 йил
224
0

Жиззах вилоятида жами 153 та автотранспорт корхоналари ҳамда 157 та Жисмоний шахс (ЯТТ) лар ўзларидаги мавжуд 2 718 та транспорт воситалари билан аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиб келмоқдалар. Улар 346 та автобус, 67 та микроавтобус ва 2 305 та енгил автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 34-сессиясида маълум қилинди.

Вилоят бўйича жами йўловчи ташиш йўналишлари ҳозирда 125 тани ташкил этади. Шундан 74 таси автобус ва 51 таси йўналишли таксилардир. Ушбу йўналишларда 346 та автобус ва 418 та микроавтобус ва Дамас русумли транспорт воситалари билан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Вилоятда жами 1 та автовокзал ҳамда 7 та автостанциялар ва 485 та оралиқ бекатлар мавжуд.

2017-2021 йилларда вилоят бўйича 78 дона янги автобус харид қилиниши режалаштирилган эди. Ўтган 5 йил мобайнида жами 178 та (2017 йилда 79 та, 2018 йилда 47 та, 2019 йилда 50 та, 2020 йилда 2 та ва 2021 йилда 17 та) автобуслар харид қилинди. Шунингдек, 2017-2021 йилларда 32 та янги автобус йўналишлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ўтган 5 йил мобайнида вилоятда жами 41 та (2017 йилда 10 та, 2018 йилда 10 та, 2019 йилда 8 та, 2020 йилда 7 та ва 2021 йилда 6 таянги автобус ва йўналишли такси йўналишлари очилган.

Автовокзал ва автостанцияларни қуриш, реконструкция қилиш бўйича 2017-2021 йилларда 2 та автостанция (Дўстлик ва Пахтакор туманларида) реконструкция қилинди. 3 та автостанция (Арнасой, Зомин ва Бахмал туманлари) қурилиб ишга туширилди.

Бундан ташқари, 2018-2021 йилларда 20 дона катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари сотиб олиш режалаштирилган бўлиб ўтган давр мобайнида вилоятда жами 55 та (2018 йилда 5 та, 2019 йилда 35 та, 2020 йилда 15 та ва 2021 йилда 14 та) янги юк автотранспорт воситалари харид қилинди.

Жиззах шаҳрида бугунги кунда шаҳар транспорти йўналишлари кайтадан кўриб чиқилиб, шаҳардаги 34 та МФЙларни қамраб олувчи бир - бирини такрорламайдиган жамоат транспорт катновини йўлга қўйган ҳолда, йўловчилар учун қулай, хавфсиз ва арзон бўлган 15 та автобус йўналишларида 219 та автобуслар ҳаракати ташкил қилинди.

Автокорхоналарнинг йилдан-йилга эскириб борадиган ҳаракат таркибларини ўз вақтида янгилаб бориш мақсадида янги автобус ва микроавтобуслар ҳарид қилиниб 1 та янги автобус йўналиши ташкил қилиниб 10 та автобус катновлари йўлга қўйилди.

Жиззах вилоятида 2022 йил давомида маҳаллий ташувчилар томонидан жами 178 та (88 та автобус ва 90 та микроавтобус) автотранспортлар харид қилиш режалаштирилган.

Мавжуд 74 та автобус бекатлари кайта реконструкция қилинди, 5 та автобус бекатлари янгидан қурилиши режалаштирилди.

Вилоятнинг барча туманларидан Жиззах шаҳрига 4 та йўналишдан кириб келадиган йўловчи ташиш оқимининг охирги бекати сифатида жами 3 та автостанция белгиланиб, 1 таси ишга туширилди, 1 таси таъмирланмоқда, 1 тасини қуриш белгиланди.

Тирбандликларни камайтириш мақсадида Гагарин-Жиззах йўналишидан келаётган йўловчи ташувчи транспортлар учун Жиззах шаҳар Олмазор МФЙ ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Олтин Тож” МЧЖ Автобошбекати фаолиятини йўлга қўйилди. Янгиобод-Зомин-Зарбдор-Шароф-Рашидов йўналишларидан келаётган йўловчи ташувчи транспортлар учун Жиззах шаҳар Тошкент кўчасида жойлашган “Жиззах Автошоҳбекати” орқали амалга ошириш учун Автошоҳбекатда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бахмал-Ғаллаорол-Фориш йўналишларидан келаётган йўловчи ташувчи транспортлар учун Жиззах шаҳрининг Наврўз МФЙ ҳудудидан 1 та янги оҳирги бекат қуриш режалаштирилди.

Жорий йил Олмачи МФЙ ҳамда Шариллоқ МФЙ ҳудудларида  жойлашган  темир йўл кесишмаси ҳудудида 700 м йўл ўтказгич қурилиш ишлари бошланади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар