Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди

Жиззахда кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди

09 декабрь 2022 йил
101
0

Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан 9-декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”муносабати билан “Коррупция - жамият кушандаси” номли вилоят оммавий ахборот воситаларнинг кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида мазкур кўрик-танловга иштирок этиш учун тақдим этилган номзодларнинг хужжатлари белгиланган Низом асосида кўриб чиқилди.

Ҳар бир йўналиш бўйича тақдим этилган хужжатлар Ҳайъат томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, танлов ғолиблари саралаб олинди.

Бешта йўналиш бўйича кўрик-танлов ғолиблари аниқланди.
Хусусан, “Энг яхши босма нашр мақоласи” бўйича “Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири Асад Мустафоев, “Энг яхши телекўрсатув ва радиоэшиттириш бўйича” вилоят телерадиокомпанияси директор ўринбосари Парда Холматов, “Энг яхши интернет мақоласи” бўйича “Жиззах овози” газетаси мухбири Сайёра Мавланова, “Энг яхши видеоролик бўйича” Жиззах шаҳар телевиденияси мухбири Наби Эргашев ва “Энг яхши баннер ва ёки тасвирий санъат асари бўйича” Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси Шахноза Ташназарова ғолиб деб топилиб, вилоят ҳокимининг дипломи ва қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда Ички ишлар, Солиқ ва Божхона бошқармаларининг совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, кўрик-танлов натижаларига кўра 3 та “Энг яхши телекўрсатув ва радиоэшиттириш”, “Энг яхши интернет мақоласи” ва “Энг яхши босма нашр мақоласи” номинациялари бўйича ғолиблар рағбатлантирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар