Кўрик-танловларнинг Жиззах вилояти босқичи ғолиблари тақдирланди
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Энг яхши ижтимоий ташаббус” ҳамда “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танловларининг Жиззах вилояти босқичи ғолиб спортнинг совриндор ва турли номинация соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловида 1-, 2- ва 3-ўринлар ҳамда 5 та номинация бўйича, жами 15 нафар иштирокчи, шунингдек, “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танловида 1-ўрин Дўстлик туманидаги “Манас” маҳалла фуқаролар йиғини, 2-ўрин Пахтакор тумани “Боғишамол” МФЙ ҳамда 3-ўрин Ғаллаорол тумани “Тозауруғ” қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари лойиқ топилди.
Ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳиблари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.