Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда йўлсозлар айби билан содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Жиззахда йўлсозлар айби билан содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

12 декабрь 2022 йил
107
0

Қор ёғиб турганига қарамасдан йўлга қум-туз сепилмагани Nexia ва Kia Bongo юк машинаси тўқнашувига сабаб бўлган.

Қалин қор ёғганига қарамасдан масъул ташкилот томонидан йўлга қум-туз аралашмаси сепилмаган ва оқибатда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 8 декабр куни соат 19:00 ларда 4Р-35 Жиззах-Гагарин автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 25-километрида ҳаракатланиб бораётган Nexia ҳайдовчиси музлама йўлда ҳушёрликни йўқотган

Машина сирпаниб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Kia Bongo юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Қайд этилишича, 8 декабр куни ЙТҲ содир бўлган ҳудудда қалин қор ёғганига қарамасдан ҳудудий йўл бўлими Жиззах-Гагарин автомобил йўлига қум-туз аралашмасини сепмаган. Оқибатда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар