Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри Бунёдкор маҳалласи ички йўлларини таъмирлаш юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жиззах шаҳри Бунёдкор маҳалласи ички йўлларини таъмирлаш юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

04 ноябрь 2022 йил
112
0

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали “Жиззах шаҳридаги Бунёдкор” маҳалласи ҳудуди “Обод маҳалла” дастурига тушгани, йўлларни текислаб, шағал ётқизиб кетишгани, лекин ёғингарчиликдан кейин йўллар яна таъмирталаб аҳволга келиб қолганидан шикоят қилинган ҳамда йўлларни асфальтлаштиришда мутасадди раҳбарлардан амалий ёрдам беришлари сўраш мазмунидаги мурожаати эълон қилинди.

Фуқароларнинг маҳалла ички йўлларини таъмирлашда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Айтиб ўтиш жоизки, “Бунёдкор” маҳалласида ички йўлларини таъмирлаш бўйича маблағ ажратилишига қараб 2023 йил 2-чорак якуни билан “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дерекцияси” ДУКга таклиф бериш режалаштирилган.

Шунингдек, агар фуқаролар ўрганиш натижаларидан норози бўлсалар, юқори турувчи давлат идораларига мурожаат этиш хуқуқига эга.

Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар