Жиззах шаҳри Зилол маҳалласи ички йўлларини таъмирлаш юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали “Жиззах шаҳри Зилол маҳалласи, ички кўчаси таъмирталаб аҳволдалиги, ёғингарчилик мавсуми бошланиши билан кўчада кўлмаклар пайдо бўлиши, лой кўчадан сув кечиб ўтишга тўғри келиши” мазмунидаги мурожаати эълон қилинди.
Фуқароларнинг маҳалла ички йўлларини таъмирлашда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Айтиб ўтиш жоизки, Зилол маҳалла ички йўлларини таъмирлаш бўйича маблағ ажратилишига қараб 2022 йил 2-чорак якуни билан “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дерекцияси” ДУКга таклиф бериш режалаштирилган.
Шунингдек, агар фуқаролар ўрганиш натижаларидан норози бўлсалар, юқори турувчи давлат идораларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси