Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи йўллари ҳолатининг ёмонлиги юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи йўллари ҳолатининг ёмонлиги юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

29 октябрь 2022 йил
141
0

Яқиндагини ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи Ўзбекистон (эски Низом Қўшоқов кўчаси) даги умумий ўрта таълим мактаблари олдида ўқувчилар учун бирорта бекат йўқлиги, мактабларнинг қарама-қарши томонида эса қурилиш ишлари сабаб пиёдалар йўлаги ёпиб қўйилгани юзасидан шикояти акс этган мурожаат эълон қилинди.

Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилотлар иштирокида махсус гуруҳ тузилиб, суриштирув, ўрганиш ишлари бошланди.

Айтиб ўтиш жоизки, Жиззах шаҳар бош режасига асосан Ўзбекистон кўчасида ҳозирги кунда кўп қаватли турар жой биноси қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қурилиш майдони метал профнастил билан ўралган, қурилиш ишлари якунига етқазилгандан сўнг, Ўзбекистон кўчаси ободонлаштирилиб, пиёдалар йўлаги таъмирлаб берилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар