Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўмак берилмоқда

Жиззахда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўмак берилмоқда

18 ноябрь 2022 йил
231
0

Аҳоли мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, халқ орасида бўлиш ҳозирги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг вазифасига айланиб улгурган.

Ҳафтанинг ҳар шанба кунлари шаҳар ҳокимининг қабули ана шундай мурожаатчилар билан гавжум бўлади. Мурожаатчилар орасида боқувчисини йўқотган, оиласида ногиронлари бор, турмуш шароити оғир ўзи эса “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларни ҳам учратиш мумкин.

Албатта ўша вақтнинг ўзида ҳал қилса бўладиган мурожаатлар бўлгани каби вақт, маблағ, алоҳида эътибор талаб қилинадиган мурожаатлар ҳам учрайди.

Ана шундай мурожаатларнинг бир нечтасига, жумладан Жиззах шаҳар Нурлиобод МФЙ Юнусобод кўчаси 1-уйда яшовчи боқувчисини йўқотган С.Номозовага Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов томонидан она-бола сигир беминнат совға тариқасида берилди.

Шунингдек, Қалия маҳалласи Бешёғоч кўчасида истиқомат қилувчи, "Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, 3 нафар фарзанди бор фуқаро  М.Джабборованинг иккинчи фарзанди болаликдан ногирон. Оиланинг оғирини озгина бўлсада енгиллаштириш мақсадида шаҳар ҳокими томонидан электр печи берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар