Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » “Маънавият карвони" лойиҳаси Жиззахда бошланди

“Маънавият карвони" лойиҳаси Жиззахда бошланди

17 ноябрь 2022 йил
138
0

Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиб келинаётган "Маънавият карвони" лойиҳаси Жиззах вилоятида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Ушбу фестивал доирасида пойтахтдан ташриф буюрган давлат арбоблари ҳамда бир гуруҳ ижодкорлар иштирокида вилоятнинг барча ҳудудларида ижодий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу фестивал доирасида пойтахтдан ташриф буюрган давлат арбоблари ҳамда бир гуруҳ ижодкорлар иштирокида вилоятнинг барча ҳудудларида ижодий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. 
Куни кеча бошланган "Маънавият карвони" лойиҳаси вакиллари Президентимизнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Нодир Холбўтаев, Республика Маърифат ва маънавият маркази эксперти, файласуф, сиёсатшунос, жамоатчи, олима Жамила Шермуҳаммедова ҳамда шоир ва носир, катта муҳаррир, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Шукур  Эшқобилни вилоят ҳокими Эргаш Салиев кутиб олди ва жойларга  биргаликда бориб, Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда олиб бораётган оқилона сиёсати натижасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ёшларга яратилган шарт-шароитлар бўйича жойига бориб учрашувлар ташкил этди.  
Хусусан, "Маънавият карвони" лойиҳаси вакиллари Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университетининг филиали, вилоят “Ахборот кутубхона маркази”,  “Sambhram” университети  ҳамда Зарбдор туманидаги 1-сонли кар ва соқов балалар учун ихтисослаштирилган мактаб интирнати ва 2-сонли заиф эшитувчи балалар учун ихтисослаштирилган мактаб интирнатида ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. 
Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган ушбу фестивал доирасида шоир ва санъаткорлар билан учрашувлар, концерт дастурлари ҳамда бир қатор маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар