Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

01 ноябрь 2022 йил
420
0

Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази кичик конференс залида Жиззах шаҳар ҳокимлиги ташаббуси ҳамда шаҳар Адлия бўлими ҳамкорликда шаҳар ҳокими Холмуродов Комил Адхамович иштирокида “Жиззах шаҳрида Географик объектларни номлаш ва қайта  номлаш  масалалари бўйича комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар” мавзусида  матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – шаҳар ҳокимининг матбуот котиби Хуршидабону Рахимова очиб берди. Матбуот анжуманида маҳаллий ва республика телеканалларининг вилоятдаги мухбирлари, республика ва маҳаллий босма нашриётлар вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими К.Холмуродов “Географик объектларни номлаш ва қайта  номлаш  масалалари бўйича комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар” юзасидан журналистларга маълумот берди.

Айтиб ўтиш жоизки, шаҳар ҳудудида такрорланган географик объектларнинг номларини белгиланган тартибда қайта номланиб, давлат экспертизасидан ўтказилиб, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари билан тасдиқлаш ишлари якунига етказилганлиги, давлат реестрига киритиш учун тақдим этилганлиги ҳамда географик объектларга ном беришда аҳолининг фикрини инобатга олиниб,  соф туркий номларга эътибор қаратилган.

Журналист ва блогерлар томонидан географик объектларни номлаш тартиби, географик объектларга шахс номлари бериш тўғрисида, кўча номларининг ўзгариши ёки янги ном берилиши, аҳолини рўйхатдан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ ҳужжатдарини расмийлаштириш тўғрисида берилган саволларга шаҳар ҳокими, давлат тили бўйича ҳоким маслаҳатчиси ҳамда тегишли ташкилотлар масъул ходимлари томонидан жавоб берилди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар