Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан яна бир матбуот анжумани ташкил этилди
Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўтган ярим йил давомида олиб борилган ишлар, камчиликлар, келгусидаги режалар” мавзусига бағишланган журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида маҳаллий ва республика телеканалларининг вилоятдаги мухбирлари ҳамда блогерлар иштирок этди.
Матбуот анжуманида Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов жорий йилнинг ўтган даври мобайнида комиссия томонидан болалар ҳуқуқларини, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Матбуот анжуманида журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати