Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Зулфия номидаги давлат мукофотининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Зулфия номидаги давлат мукофотининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди

12 октябрь 2022 йил
281
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қуватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий 2022 йил 10 октябръ санасида шаҳардаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар орасидан Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод бўла оладиган иқтидорли қизларни саралаш шаҳар босқичи ўтказилди.

Шаҳар комиссиясига жами 27 нафар хотин-қизларимиз ўз номзодларини кўрсатиб ҳужжат топширди. Шундан 3 нафари   “санъат” йўналиши, 5 нафари “спорт” йўналиши, 1  нафари “маданият” йўналиши, 9 нафари “фан” йўналиши, 5 нафари “таълим” йўналиши ва 4 нафари “адабиёт” йўналишлари бўйича ўз номзодларини тақдим этишган. 

Комиссия аъзолари томонидан талабгорлар бўйича таклиф ва уларнинг ҳужжатлари, номзод хотин-қизларнинг ютуқлари белгиланган мезонларга мослиги атрофлича ўрганиб чиқилди.

Якунда иштирокчилар орасидан муносиблар сараланиб, шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар