Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманида пресс-тур ўтказилди

Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманида пресс-тур ўтказилди

26 июль 2022 йил
240
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида вилоятимизнинг Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманида янги тиббий профилактика ва патронаж тизимини устувор равишда жорий қилиш белгиланган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс-турда бугун бир гуруҳ Республика ва маҳаллий ОАВ ходимлари ва блогерлар  Жиззах  шаҳри ва Мирзачўл туманларида мазкур фармоннинг ижро этилиши ҳолати билан танишдилар.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб,  жиззах шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаси ва Жиззах шаҳар 2 оилавий поликлиникасида бўлиб, мазкур тиббиёт муассасаларида аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш борасида яратилган шароитлар, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дори-дармонлар билан таъминланиши, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш йўналишларида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Пресс-тур иштирокчилари Мирзачўл туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника фаолияти билан танишдилар. Шифокорлар, беморлар ва фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилдилар. Туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар