Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди

15 апрель 2022 йил
2 502
0

Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Эргашев Азиз Мамарасулович тайинланди.

Бугун Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов, Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари, шаҳар ҳокими ёрдамчилари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, оммавий ахборот воситаси вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ташкилий масалада шу кунга қадар шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Тожибоев Жасур Эргашевич Жиззах вилояти Молия бошқармаси бошлиқ ўринбосари лавозимига ўтганлиги сабабли Жиззах шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари лавозимига Эргашев Азиз Мамарасулович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах шаҳар  собиқ ҳоким биринчи ўринбосари Тожибоев Жасур Эргашевич 2021 йил 30 июньдан буён ишлаб келаётган эди.

Шаҳар ҳокимлиги жамоаси Тожибоев Жасур Эргашевич ва Эргашев Азиз Мамарасуловичнинг келгуси ишларига муваффақият тилаб қолади.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар