Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шукуров Акбар Сафаровични бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил Адҳамович номзодини тавсия этди.
Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Комил Холмуродов бугун Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилган эди.
Унинг ўрнига Мирзачўл туманига ҳоким этиб, 2016 йилдан буён “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Аҳмедов Шерзод Маликович тайинл
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати