Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси Жиззах шаҳрида

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси Жиззах шаҳрида

19 ноябрь 2021 йил
270
0

Н.Обломуродов Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шох кўчасида барпо этилаётган “Яшил бурчак” номли экобоғда бўлди. Анъанага кўра партия раиси манзарали дарахт кўчатларини экишда қатнашди. 

Шундан сўнг, Жиззах шаҳрининг Ислом Каримов шох кўчасида турли хилдаги мевали ва манзарали кўчатлар етиштирилаётган ҳудуд билан танишди. Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов билан суҳбат жараёнида партия раиси кўчатларни етиштириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди. 

Кун давомида, Амир Темур маҳалласида ташкил этилаётган боғ ҳудудидаги ишчилар билан суҳбат қуриб, уларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этди. Мутасадди ташкилотларга шаҳар ҳудудидаги экобоғлардаги кўчатларни иқлимга мос равишда экиш, суғориш тизимини таъминлаш ҳамда ҳар бир боғга боғбонларни бириктириш зарурлиги бўйича кўрсатма берди. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар