Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри Қассоблик маҳалласига “ҳоким ёрдамчиси” тайинланди

Жиззах шаҳри Қассоблик маҳалласига “ҳоким ёрдамчиси” тайинланди

15 ноябрь 2021 йил
421
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат бошқаруви самарадорлигини ҳар томонлама ошириш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуслари ва топшириқлари билан аҳолининг тадбиркорликни амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмлари янада такомиллаштирилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларни жойида тақдим этиш мақсадида янги механизм жорий этилди.

Шу боис, “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига ҳудуд муаммоларини яхши тушунадиган, иқтисодиёт, банк ва молия соҳаларида муайян тажрибага эга бўлган номзодлардан Танлов комиссияси томонидан коллегиаллик асосида муносиб деб топилган 298 нафар номзод танлаб олинди.

Мазкур жорий этилган “Маҳаллабай” тизими бўйича Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласига Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати  Шавкат Азимов номзоди тасдиқланди.

Сектор раҳбари А.Баходиров, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши котибият мудири М.Адилова ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирокида йиғилиш ўткизиб, ҳоким ёрдамчиси Ш.Азимовни маҳалла фаолларига таништирди.

Йиғилишда сўз олганлар ҳоким ўринбосарини тажрибали кадр эканлигини , келажакда бажариладиган ишларда кўмакчи бўлишларини таъкидлашди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар