Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси А.Кудратов томонидан фуқаролар сайёр қабул қилинди.

Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси А.Кудратов томонидан фуқаролар сайёр қабул қилинди.

11 март 2022 йил
517
0

Жиззах туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Кудратов томонидан Жиззах шаҳри “Боғишамол” ШФЙ да маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда “Боғишамол” ШФЙ да маҳалла фуқаролари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.

Жиззах туманлараро иқтисодий судининграиси А.Кудратов учрашув қатнашчиларига фирибгарлар томонидан алдов йўли билан фуқароларнинг банк пластик карталариданпуллар ечиб олинаётганлиги, бу каби жиноятлар сони ошиб бораётганлиги, шунингдек, алданиб пуллари ўғирлатиб қўйган инсонлар хам кўпайганлиги, бундай холатларга тушмаслик чоралари тўғрисида тушунчтириш берди.

Таъкидлаш жоизки айни пайтда бутун дунёда кибержинотятчиликка қарши кураш кетаётган бир вақтда бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг кўлмали ишлар амалга оширилмоқда, жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Мазкур жиноят айниқса пандемия даврида жиддий муаммолардан бирига айланган. Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компютер техникаси воситалариданн фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Жумладан, ЖКнинг 2785 –моддасига кўра, ўзганинг компютер ускунасини қассдан ишдан чиқариш, худди шунингдек компютер тизимини бузиш (компютер саботажи):

3 йилгача муайян ҳуқуқдан махрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 сўмгача миқдорда жарима;

2 йилгача озодликни чеклаш;

2 йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади    - дейди суд раиси А.Кудратов.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида учрашувда иштирок этган фуқаролар томонидан берилган саволларга алохида тушунтиришлар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар