Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Қонун Устиворлигини Таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимидаги ислохатлар

Қонун Устиворлигини Таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимидаги ислохатлар

28 июнь 2024 йил
39
0

Қонун Устиворлигини Таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимидаги ислохатлари бўлаётган бир қақтда шуни таъкидлаш керакки суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилди.

Жумладан Мамлакатимизни демократик янгилашнинг ҳозирги босқичдаги муҳим йўналишларидан бири - қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштиришдан иборат. Зеро, суд - одил судловнинг олий нуқтаси ва унинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараён, айнан шундай ёндашув туфайли бу соҳадаги ишлар кўлами, миқиёси ва самарадорлиги кейинги даврда ниҳоятда кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда 2001 йилдан бошлаб ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётига ярашув институти киритилган соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган муҳим қадамлардан бири бўлди. Ўлим жазоси бекор қилиниб, унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо тури жорий этилгани мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш ва янада инсонпарварлаштириш йўлидаги яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.

Дастлабки тергов босқичида суд назоратини кучайтириш, мазкур соҳада суд фаолиятини либераллаштириш бўйича ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилди. Бу борада «Хабеас корпус» институтининг жорий этилиши, яъни 2008 йилдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши, лавозимдан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини фақат судьянинг санкцияси асосида қўллаш амалиёти жорий қилинганлиги принципиал қадам бўлди. Бу фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз экани, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги ҳақидаги конституциявий норма амалда рўёбга чиқишининг яққол ифодасидир.

Бундан ташқари, жиноят-процессуал кодексида белгиланган эҳтиёт чораларининг доираси кенгайтирилди. Яъни, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси жорий этилиб, шахсга нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ва унинг муддатини узайтириш судлар ваколатига берилди, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг жазо тизимига алоҳида турдаги жазо сифатида озодликни чеклаш жазоси киритилди.

Эътироф этиш керак, давлатимиз раҳбарининг судлар томонидан ҳукм қилинган маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги Фармонлари халқимизнинг инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримлилик каби ўзига хос қадриятларининг чин маънодаги юксак намунаси бўлмоқда. Бунга жойларда мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар, аҳоли билан бевосита мулоқотларда оддий одамлар билдираётган миннатдорлик сўзлари яққол мисол бўла олади.

Бундан кўзланган мақсад - фақат маҳкумларни ёки билиб-билмай жиноятга қўл урган шахсларни жазодан озод қилиш эмас, балки улар туфайли жабр тортадиган ҳар бир оила ва оила аъзолари, айниқса, ўсиб келаётган ўғил-қизларнинг келгуси тақдирини ҳамда уларнинг келажагини турли салбий таъсир ва жиддий синовлардан ҳимоя қилишдан иборатдир.

Узоққа бормасдан, сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотларга тўхталсак.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш борасида янги даврни бошлаб берди.

Жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, суд муҳокамасини адолатли ва ўз вақтида ўтказиш, жазонинг адолатли ва инсонийлиги кафолатларини кучайтиришни инобатга олган ҳолда одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ўзгартишлар киритилди.

“Хабеас корпус” институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилди. Бу ўзгартишлар инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига тўла мос келади.

Судда иш юритиш тезкорлиги ва сифатини ошириш, иш бўйича якуний қарорлар қабул қилиш муддатларини асоссиз кечиктиришни бартараф этиш, судларнинг жиноят процессидаги ролини оширишга қаратилган янгилик сифатида суд томонидан жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш институтининг бекор қилинганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш, суд процесси муддатлари ва сифатига салбий таъсир кўрсатувчи ортиқча оралиқ инстанцияларни бартараф этиш мақсадида вилоят даражасидаги судлар томонидан фуқаролик ва жиноят ишларини назорат тартибида қайта кўриш бўйича бир-бирини такрорловчи инстанциялари тугатилиб, ўз навбатида тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш ваколати бекор қилинди.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган янги суд тизими, маъмурий судлар шакллантирилди.

Судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлари қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги суд фаолиятини лозим даражада ёритиш имконини бермаётганлиги ҳамда аҳолининг суд ҳокимиятига ишончи пасайишига олиб келаётганлиги, шунингдек, судьяларни моддий таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими суд ҳокимиятининг алоҳида мавқеи ва обрўсига, судьялар мустақиллиги принципларига мувофиқ эмаслиги касбий ўсишни янада рағбатлантиришга тўсқинлик қилиб, кадрлар қўнимсизлигига олиб келаётганлиги инобатга олиниб, 2018 йил 13 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. 2020 йилнинг 24 июль куни Президентимиз томонидан имзоланган "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг давоми бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш борасида янги даврни бошлаб берди десак, муболаға бўлмайди.

А.Ж.Каражанов 

Жиззах туманлараро

маъмурий судининг судъяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар