Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Сайлов ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилишининг муҳим жиҳатлари тушунтирилди

Сайлов ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилишининг муҳим жиҳатлари тушунтирилди

28 октябрь 2023 йил
191
0

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Жиззах давлат педагогика университети мажлислар залида “Сайлов ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилишининг муҳим жиҳатлари” мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув Жиззах давлат педагогика университети  мажлислар залида соат 14-00 да бўлиб ўтди. Учрашувда университет ўқитувчилари, талабалар ҳамда ОАВ ходимлари, жами 132 нафар қатнашдилар.

Учрашув жараёни Жиззах вилоят ва шаҳар телевиденияларида ёритилди, Ўзбекистон-24 га ҳам тайёрланиб узатилди, университет сайтларида ҳам ёритилди.

Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (номзодлар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланяпти.

Шунингдек, Сайлов кодексига сайлов комиссияларининг вертикал тизимини назарда тутувчи қоидалар, хусусан “Марказий сайлов комиссияси - ҳудудий сайлов комиссияси - туман ва шаҳар сайлов комиссияси - округ сайлов комиссияси - участка сайлов комиссияси” тузилмаси таклиф этилмоқда. Бунда вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари ўрнига ҳудудий сайлов комиссиялари тузилиши назарда тутиляпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари  сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларини тузиш тартибидан воз кечиш ҳамда уларнинг вазифаларини ҳудудий сайлов комиссияларига юклаш таклиф этилмоқда.

Учрашувда қайд этилганидек, Қонун лойиҳаси билан бир мандатли сайлов округларида бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган депутатликка номзод сайланган, деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Яъни мутлақ кўпчилик эмас, балки нисбий кўпчилик овози билан депутатлар сайланиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасини янада такомилига етказиш мақсадида, жорий йилнинг 10 октябрь кунидан 24 октябрь кунига қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Муҳокамаларда ёшлар, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари ва сиёсий партиялар вакиллари, умуман Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Қолаверса, Қонунчилик палатасидаги депутатлар ҳамда сиёсий партиялар фракциялари томонидан ҳам бир қатор таклифлар тақдим этилди.

Жамоатчилик муҳокамалари давомида қонун лойиҳаси юзасидан 400 га яқин таклиф-мулоҳазалар келиб тушди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳам муҳокама этилган масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонучилик палатаси Спикери ўринбосари Қодиров  Алишер Келдиевич ҳамда бир гурух депутатлар ҳам иштирок этди. Мамлакатимизда бу йил амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар, унинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Президентимиз томонидан худудларда ўтказилган йиғилишлардаги маърузалари ва уларда белгилаб берилган устувор вазифаларга алоҳида тўхталди.

Давра суҳбатида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар