«Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан ИИВ Жиззах академик лицейида ўқувчи ёшлар иштирокида «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси ва Жиззах ҳарбий прокурори иштирок этиб, ёшлар учун бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан фикр юритишди.
Шунингдек, ҳар бир ёш халқ бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаёти маъноси деб билиши кераклиги таъкидланди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)