Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда "Меҳрли юрак" эзгулик лойиҳаси тадбири ўтказилди

Жиззахда "Меҳрли юрак" эзгулик лойиҳаси тадбири ўтказилди

24 декабрь 2020 йил
529
0

Ўтаётган йил бутун дунё учун, хусусан, бизнинг мамлакатимиз учун ҳам синовли келди. Пандемия шароитида аҳолини, айниқса, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг кайфиятини кўтаришга алоҳида эътибор қаратилди.


Йил якунида ҳудуд ёшларига янги йил кайфиятини улашиш, кириб келаётган йилни янги мақсад ва режалар билан кутиб олиш ҳамда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, ёшларга оид Давлат сиёсатининг вилоятдаги ижроси йиллик сарҳисоби сифатида “Ёшлар инновацион марказида” Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамеорлигида “Ёшлар арчаси” байрам дастури ташкил этилди.

Шунингдек, байрам доирасида "Меҳрли юрак" ҳайрия лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳада Жиззах вилоятидаги 100 нафар кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандларига қишки кийимлар ҳамда байрам совғалари топширилди.

"Меҳрли юрак" ҳайрия лойиҳасига қарийб бир ой аввал старт берган эдик, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шоҳида Даманова. - Бир ой аввал ҳудуддаги таълим муассасаларига чиқиб, ўқувчиларнинг дарсда қатнашиш жараёни билан танишганимизда, қиш эрта келганлиги боис болажонлар иссиқ кийимлари йўқлиги сабабли мактабга бора олмаётгани аниқланган эди.
Мана шу сабаб бу ҳайрия лойиҳасини ташкил этишга бел боғладик. Вилоятдаги кўплаб ташкилот ва сектор раҳбарлари, тадбиркор ва саҳоватпеша инсонлар кўмаги билан бугун кўплаб оилаларга кўмагимиз тегди.
"Меҳрли юрак" лойиҳасида иштирок этиб, бизни қўллаб-қувватлаган ҳомийларга ёшлар номидан миннатдорлик билдираман.

Бу лойиҳамиз янги йилгача барча туманларда ташкил этиш белгиланган бўлиб, 1000 нафар ўқувчини иссиқ кийимлар билан таъминлаш режамизда бор.
Ташкил этилган концерт дастури болажонларга ўзгача кайфият бағишлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар