Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ўн мингинчи KIA автомобили ишлаб чиқарилди

Жиззахда ўн мингинчи KIA автомобили ишлаб чиқарилди

16 декабрь 2022 йил
146
0

"Жиззах" эркин иқтисодий зонасида жойлашган "ADM Jizzakh" автомобиль заводида ўн мингинчи KIA автомашинаси конвейрдан чиқди.

2021 йилда иш бошлаган завод йилига 25 минг дона автомобиль йиғиш қувватига эга бўлиб, лойиҳанинг биринчи босқич қиймати 12 миллион АҚШ долларидан ошган. Бугунги кунда ушбу завод мультибренд ҳисобланиб, унда 13 турдаги KIA, Renault, Chery ва Lada автомобиллари йиғилади.

Бугунги кунда корхонада 150 нафарга яқин малакали мутахассислар меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистонда 10 мингинчи KIA автомашинаси чиқарилишига бағишланган ўзига хос юбилей муносабати билан "KIA motors" автомобил компанияси вице-перзиденти бошчилигидаги делегация Жиззахга ташриф буюрди.

Меҳмонларга "ADM Jizakh" заводи, унинг қуввати, имкониятлар ва келгусидаги режалар ҳақида тақдимот қилиб берилди. Тақдимот иштирокчилари ҳозирда автомобилларнинг асосан йирик эҳтиёт қисмлари йиғиладиган ушбу заводда келгусида кичик деталларни ҳам йиғиш ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш борасидаги режалар билан танишдилар.

Яъни лойиҳанинг мазкур иккинчи босқичи 2023 йилнинг 4 чораги ва 2024 йилнинг 1 чорагида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, автомобиллар учун 314 турдаги бутловчи қисмларни тайёрлаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш ишлари йўлга қўйилади.

Натижада завод қуввати йилига 100 минг дона автомобил ва улар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга етиши кутилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, заводда яна уч мингга яқин иш ўрни яратилади. Кадрларнинг малакасини ошириш борасида ҳам KIA компанияси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳозирда иккинчи босқич учун қурилиш ишлари давом этмоқда.

Режага мувофиқ 2-босқичда заводда маҳаллийлаштиришни 30 фоизга, йиллик автомобиль экспортини 150 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари автомобиль заводи тайёр автомобиллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради, конструкторлик тадқиқотлари, логистика ва кадрлар тайёрлаш билан шуғуллана бошлайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар